Biz haqimizda

“Сувлойиҳа” (сув хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш) давлат унитар корхонаси давлат ташкилоти бўлиб, у тўла хўжалик ҳисобида иш юритади, асосий фаолияти Сув хўжалиги тармоқ тарақиёт истиқболини асослаб берувчи лойиҳа ечимлари ва лойиҳа-қидирувидан иборат.

Корхона ўз фаолиятини давлат буюртмаси ва буюртмачилар билан тузиладиган ширтномалари асосида амалга оширади.

Корхона Сув хўжалиги вазирлигининг марказлаштирилган тарзда ажратилган маблағлар ҳисобидан бажариладиган лойиҳа-олди ечимлари, схемалар, дастурлар, меъёрий ҳужжатлар, суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишлари, техник-иқтисодий асос турлари ва бошқа шунга ўхшаш ишлар бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.

Лойиҳа-олди ва лойиҳа-смета (схемалар, техник иқтисодий асослаш (ТИА) техник иқтисодий ҳисоблаш (ТИҲ), турли босқичдаги лойиҳалар, намунали лойиҳа, меъёрий ҳужжатлар, сметалар ва бошқа материаллар) янги қурилиш, шу жумладан қуйидагилар бўйича ҳужжатларни тузиш;

  • Ўзбекистон Республикасининг сув ҳавзалари ва ҳудудидаги сув ва ер ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;
  • cyғориш тармоқлари, каналлар, зовурлар, тажриба-ишлаб чиқариш тизимлари, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш техналогиялари;
  • гидроузеллар, тўғонлар, сув омборлари, насос станциялари, тармоқ йўллари, ва ерларни мелиорация қилиш ва сув хўжалиги объектлари қурилишлари билан боғлиқ бўлган бошқа иншоот ва коммуникациялар;
  • магистрал ва гуруҳли сув тармоқлари, шу жумладан хўжалик ва ичимлик сув тармоқлари, сувни чучуклаш техналогик жараёнлари, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш, чорвачилик ва бошқа оқаваларини тозалаш;
  • саноат - фуқаро қурилиши объектларини қурилиши;
  • қишлоқда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари ҳамда муҳандислик таъминоти иншоотлари ва тармоқлари иншоотларининг қурилиши;
  • Лойиҳалаштирилаётган объектлар бўйича муҳандислик изланишлар ва тадқиқотларини олиб бориш.
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимларини, шунингдек қишлоқдаги ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштириш, тадқиқот этиш, қуриш ва фойдаланиш бўйича меъёрий-услубий ҳужжатларни тайёрлаш.
  • Гидротехника иншоотлари, қишлоқ хўжалигини сув билан таьминлаш объектлари, муҳандислик коммуникацияларининг намунавий лойиҳаларини яратиш.
  • Объектлар қурилишини муалиф сифатида назорат қилиб бориш.
  • Сув хўжалиги иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини тўла таъмирлашнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
  • Хўжалик-молия фаолияти шакллари ва усулларини буюртмачилар билан муносабатларини, хўжалик-ҳисоби муносабатларини ва шартнома мажбуриятларига риоя қилиш асосида такомиллаштириб бориш..

Юқорида зикр этилган вазифаларниг ўзи ва таркибига кирувчи корхоналар кучи билан ҳар бир ташкилотга белгилаб берилган фаолият соҳаси ва йўналишга биноан амалга оширади ва назорат қилиб боради.