Tarix

"Сувлойиҳа" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3172-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Сувлойиҳа" бирлашмаси негизида "Сувлойиҳа" давлвт унитар корхонасини ташкил этиш ва унинг Уставини тасдиқлаш тўғрисидаги 2017 йил 27 декабрдаги 347-сонли буйрйғига асосан ташкил қилинган.

"Сувлойиҳа" бирлашмаси Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 8 октябр 353-сонли қарорига асосан 1989 йил 1 январда ташкил этилган.

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг1989 йил 16 ноябрдаги 376- сонли қарори ва Ўзбекистон ССР Мелиорация ва сув хўжалиги Давлат қўмитасининг 1989 йил 19 январдаги 26- сонли буйруғига мувофиқ "Сувлойиҳа", сув хўжалиги иншоотларини лойихалаш бирлашмасига айлантирилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 ноябр 419-сонли қарори ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1996 йил 4 декабрдаги 1-сонли буйриғига биноан вазирлик тизимига киритилган ва ўз иш фаолиятини олиб борган.

"Сувлойиҳа" бирлашмаси хўжалик ҳисобидаги, Республика миқиёсидаги сув хўжалиги иншоотларини лойиҳалаш давлат ташкилоти ҳисобланган.

"Сувлойиҳа" Давлат унитар корхонасининг асосий фаолияти ҳозирги ва истиқболли лойиҳа-қидирув ишларига оид мақсадли дастурларни шакиллиантириш, уларнинг бажарилишига оид маблағлар миқдорини тасдиқлаш ва лойиҳалашга тегишли топшириқларни тўғри бажарилишини назорат қилиш, сув хўжалиги тармоғи истиқболини асослаб берувчи лойиҳа эчимларини, лойиҳа-қидирув, лойиҳа-техналогия ва конструкторлик ишларини бажариш, ахборот ҳисоблаш хизмати кўрсатишдан иборат. 

Ҳозирги кунда “Сувлойиҳа” давлат унитар корхонасининг 8 та вилоятда филиаллари мавжуд.