Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” мавзусида семинар ўтказилди.

20.11.2019

 

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Сув хўжалиги вазирлигида “Янги Ўзбекистон. Янги сайловлар” мавзусида семинар ўтказилди. Унда вазирлик марказий аппарати ва тизимдаги республика ташкилотлари ходимлари иштирок этди.

Сув хўжалиги вазири ўринбосари А.Мирзаев семинарни очиб берар экан, 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловлар мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессори Ф.Муҳиддинова ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Омоновнинг сайлов ва сиёсий-ҳуқуқий маданият, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгаришлар ҳамда уларнинг аҳамияти ҳақидаги маърузалари тингланди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларнинг халқимиз ҳаётида тутган ўрни, Сайлов кодексига киритилган янги норма ва қоидалар, сайловларда қатнашиш ва овоз бериш тартиби ҳақида маълумотлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.