"Сувлойиҳа" давлат унитар корхонасида спорт машғулотлари

29.02.2020

"Сувлойиҳа" давлат унитар корхонасида корхона ёшлар иттифоқи етакчилар кенгаши ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар жума куни спортнинг волейбол, баскетбол ва футбол турлари бўйича машғулотлар ўтказилмоқда. Корхона рахбарияти томонидан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун шароит яратиб бериш мақсадида Тошкент Иқтисодиёт университети спорт комплекси билан шартнома имзоланди. Ушбу спорт комплекси барча шарт-шароитларга эга бўлиб ёшларга маъқул келмоқда. Келажакда корхонамиз ёшлари вазирлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида бўлиб ўтадиган спорт мусобақаларида қатнашиб фахирли ўринларни олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.